Швеция парламенти бошпана изловчилар учун доимий яшаш рухсатномаларини бекор қилувчи қонунга киритилган ўзгартиришни қўллаб-қувватлади.
Бу қонун чиқарувчи органнинг матбуот баёнотида айтилган.
"Парламент ҳукуматнинг ҳимояга муҳтож шахслар ва Швецияда доимий яшовчи шахслар, шунингдек, уларнинг қариндошлари учун доимий яшаш рухсатномаларини беришни бекор қилишни ўз ичига олган таклифини қўллаб-қувватлади", дейилади баёнотда.
Бунинг сабаби "бошпана билан боғлиқ иммиграцияни камайтириш орқали интеграция учун яхшироқ шароитлар яратиш ва ижтимоий четланишни камайтириш" эканлиги айтилмоқда. Доимий яшаш рухсатномаси ўрнига вақтинчалик яшаш рухсатномаси берилади.
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар 2026 йил 12 июлдан кучга киради.