Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Штаб аъзоси Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш қачон бошланишини айтди

Штаб аъзоси Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш қачон бошланишини айтди

Апрель ойининг охири май ойининг бошларида республикамизга «Спутник V» вакцинасидан маълум миқдорда олиб келинади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

«Айни пайтда республикамизда олиб борилаётган эмлаш жараёнларида AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда Россия Федерациясидан «Спутник V» вакцинаси харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

«Спутник V» вакцинасидан ҳам апрел ойининг охири ёки май ойининг бошида маълум миқдорда олиб келиниши ва мамлакатимиз аҳолисини 3та вакцина билан ҳам эмлашни бошлаш кўзда тутилган», деди Ботир Қурбонов.

У тиббиёт соҳаси, унинг ривожи учун, шифокорлар учун ажратилаётган маблағлар, коронавирусга чалинган беморларни даволашга ажратилган маблағлар ҳукумат ва президент томонидан тўлиқ назоратга олинганини таъкидлаб ўтди.

«Бу мақсадда 3 триллион сўм ажратилган, ҳар бир шифохонада шифо ва захира ўринлари ташкил қилинган. Ҳозирда ҳам коронавирусга чалинган ҳар бир беморнинг даволаниши учун 32 миллион сўм, оғир аҳволдаги бемор даволаниши учун 64 миллион сўм сарфланади.

Шунингдек, бугунги кунда юртимизда коронавирус беморлари учун 3 ойлик дори воситалари, шахсий ҳимоя воситалари, зарарсизлантирувчи воситалар захираси яратилган. Фавқулодда ҳолатлар учун захира кадрлар ҳам махсус тайёргарлик асосида шай ҳолатда турибди», деди у.

Киритилди: 19:01 12.04.2021. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!