Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг “Арбик” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. фуқаро Х.Р.дан жами 3 000 АҚШ долларини 33,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.