Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шомуродовнинг голи «Башакшехир»га «Касимпаша» устидан ғалаба қозонишга ёрдам бермади

Шомуродовнинг голи «Башакшехир»га «Касимпаша» устидан ғалаба қозонишга ёрдам бермади

Туркия чемпионатининг 3-турида «Истанбул Башакшехир» ва «Касимпаша» ғолибни аниқлай олмади. Якшанба куни Истанбулда бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов гол урган бўлса, меҳмонлар таркибида Фуссейни Диабате ўз номини таблога ёздирди.

«Рома»нинг собиқ ҳужумчиси Шомуродов Туркия Суперлигасида учта гол билан «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен билан бирга тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

«Истанбул Башакшехир» 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!