Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шомуродовнинг голи "Башакшеҳир"ни мағлубиятдан қутқара олмади

Шомуродовнинг голи "Башакшеҳир"ни мағлубиятдан қутқара олмади

Туркия Суперлигасининг 2-турида "Башакшеҳир" сафарда "Трабзонспор" билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Истанбул клуби сафидаги икки ўзбекистонлик футболчи — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев учрашувни бошланғич таркибда бошлади.

Трабзондаги баҳс мезбонлар учун омадли бошланди. 8-дақиқада Салоҳ "Башакшеҳир" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Орадан 11 дақиқа ўтиб, меҳмонлар мувозанатни тиклади. "Башакшеҳир" фойдасига белгиланган пенальтини Элдор Шомуродов аниқ амалга ошириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан "Трабзонспор" яна олдинга чиқиб олди. 48-дақиқада Салоҳ иккинчи бор гол уриб, дублини расмийлаштирди. Бу гол учрашувда ҳал қилувчи бўлди — 2:1.

Шу тариқа, Шомуродовнинг голи "Башакшеҳир"га сафардан очко олиб қайтиш учун етарли бўлмади. "Трабзонспор" икки турдан сўнг очколари сонини 4 тага етказган бўлса, Истанбул клуби 3 очкода қолди.

Туркия Суперлигаси. 2-тур
"Трабзонспор" — "Башакшеҳир" — 2:1
Голлар: Салоҳ (8, 48) — Шомуродов (19, пенальти).

Киритилди: 23:45 23.08.2026. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!