Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродовда гол+пас, Файзуллаевда гол: SofaScore ҳамюртларимизнинг ўйинини қандай баҳолади?

Шомуродовда гол+пас, Файзуллаевда гол: SofaScore ҳамюртларимизнинг ўйинини қандай баҳолади?

Туркия Суперлигасининг 33-тури доирасида "Истанбул Башакшехир" ўз майдонида "Самсунспор"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Мазкур баҳс ўзбекистонлик футбол мухлислари учун эътиборли бўлди. Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 6-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада жамоадошига голли узатма етказиб берди.

Шунингдек, "Истанбул Башакшехир"нинг яна бир ўзбекистонлик аъзоси Аббосбек Файзуллаев 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 78-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Sofascore нашри Шомуродовнинг ўйинини 7.9 баллга, Файзуллаевнинг ҳаракатларини эса 7.4 баллга лойиқ кўрди.

Шомуродовда гол+пас, Файзуллаевда гол: SofaScore ҳамюртларимизнинг ўйинини қандай баҳолади?

Шомуродовда гол+пас, Файзуллаевда гол: SofaScore ҳамюртларимизнинг ўйинини қандай баҳолади?

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!