Шимолий Корея ядровий арсеналини кенгайтиришга эътибор қаратади.
Корея Марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ин бу баёнотни Пхеньянда ҳукмрон Ишчилар партиясининг тўққизинчи қурултойини якунлаган ҳарбий парадда айтди.
"Партиямиз миллий ядровий энергиямизни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳамда ядровий давлат сифатидаги мақомимиздан тўлиқ фойдаланишга қатъий содиқдир", деди Ким Чен Ин.
Шимолий Корея етакчиси шунингдек, Қўшма Штатлар билан муносабатларни яхшилаш истиқболлари бутунлай Вашингтоннинг позициясига боғлиқлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан қарама-қаршилик сиёсатидан воз кечса ва мамлакатнинг ҳозирги мақомини ҳурмат қилса, икки мамлакат "яхши тил топиша олмаслиги" учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Бироқ, Ким Чен Ин ҳали ҳам Дональд Трампнинг учрашув таклифини қабул қилмади.