Бу ҳақда Зеленский разведка маълумотларига таяниб маълум қилди.
Жанубий Корея расмийларига кўра, Шимолий Корея раҳбарияти Россияга 15 мингга яқин аскар йўллаган. НАТО бош котиби Марк Рютте бу маълумотни тасдиқлаган ва КХДР аскарларининг Россия томонида жанг қилиши нафақат Ҳинд–Тинч океани минтақаси, Евроатлантика макони учун ҳам таҳдид эканини айтган.
Шимолий Корея Россияга Украинага қарши урушда қурол-аслаҳа билан ҳам кўмак бериб келмоқда. АҚШ ҳам Шимолий Корея Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари эвазига қурол-аслаҳа бераётганини тасдиқлаган. Пхенян, шунингдек, Корея яриморолида уруш бошлангудек бўлса, Россия мададга келишига умид қилмоқда.