КХДР "Чхве Хён" эсминецининг жанговар имкониятларини текшириш мақсадида стратегик қанотли ва кемага қарши ракеталарни учирди. Синовларни шахсан Ким Чен Ин кузатиб борди.
Машғулотлар давомида иккита стратегик қанотли ва учта кемага қарши ракета учирилиб, улар мамлакат ғарбий соҳилидаги нишонларни юқори аниқликда уриб туширган. Ким Чен Ин ядровий тийиб туриш салоҳиятини кучайтириш энг устувор вазифа эканини таъкидлади.
Пхеньян ҳар йили иккитадан шу турдаги ёки ундан илғорроқ ҳарбий кемаларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда учинчи ва тўртинчи эсминецларни қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.