Шимолий Кипрнинг Гирне (Кирения) қирғоғида чўкиб кетган йўловчи кемаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди.
Бу ҳақда Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар илгари бедарак йўқолган яна бир йўловчининг жасадини топган.
"Бу чўкиб кетиш оқибатида ҳалок бўлганлар сонини 10 кишига етказди", дея қўшимча қилди у.
30 август куни Filo Jet тезюрар йўловчи кемаси Шимолий Кипрнинг Гирне порти ва Туркиянинг Мерсин шаҳри ўртасида кетаётганда Гирне қирғоғида ағдарилиб кетди.