Кунлар совий бошлаган сари барча иссиқлик батареяларининг соз ишлашига талаб кучаяди.
Хўш, аслида шифохоналарда хона ҳарорати қандай бўлиши керак? Бунга Адлия вазирлиги телеграм каналида аниқлик киритилди. Қонунчиликка мувофиқ боғчалар, поликлиникалар, диспансерлар ва шифохоналардаги хоналарнинг ҳаво ҳарорати 20º С дан, олий таълим муассасаларидаги хоналарнинг ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлиши мумкин эмас.