Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шифокорларнинг коронавирусни қандай юқтириб олишлари маълум бўлди

Шифокорларнинг коронавирусни қандай юқтириб олишлари маълум бўлди

Италиянинг “Nuova clinica Annunziatella” шифохонаси коронавирус билан оғриган беморларни даволаш бўлими бошлиғи Массимилиано Бруниоло шифокор қандай қилиб коронавирусни юқтириши мумкинлигини айтди.

Бруниолонинг таъкидлашича, COVID билан касалланган беморларга ёрдам берадиган барча шифокорлар, тўлиқ ҳимояланган, барча зарурий ҳимояга эга ва жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларига қарамай ҳаётларини хавф остига қўйган бўлишади.

"Бизнинг ишимизда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши мумкин, масалан, трахея интубацияси пайтида. Бу, одатда, ўта оғир вазиятларда беморларга ёрдам берганда рўй беради. Бундай ҳолларда вирус билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаслик жуда қийин. Ҳар доим хавф бор. Аммо биз шифокорлар ҳеч қачон қўрқмаймиз. Биз ўз ишимизни қилишда давом этамиз ва одамларга ёрдам берамиз", деди шифокор ва “Ва биз ўз ишимизни астойдил бажарамиз, баъзида аввал бемор ҳақида, кейин эса ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз", дея қўшимча қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италия ҳозирда коронавирус тарқалиши бўйича Европада биринчи ўринда. Фуқаро мудофааси хизматининг раҳбари Анжело Боррелли душанба куни кечқурун эълон қилган сўнгги маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтда янги вируснинг 101 мингдан ортиқ кўрсаткичи қайд этилган, 14 мингдан ортиқ бемор тузалиб кетган, қурбонлар сони 11591 кишини ташкил этган.

Киритилди: 21:55 31.03.2020. Ўқилди: 5304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!