Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Шифокорлар самарқандлик бемор қорнидан 200 грамм мих олди

Шифокорлар самарқандлик бемор қорнидан 200 грамм мих олди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиалига 29 ёшли фуқаро қорин соҳасида кучли оғриқ билан келтирилди.

Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра, беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда темир жисмлар, хусусан, мих ва саморезлар борлиги аниқланди.

Марказнинг олий тоифали шифокори Йўлдош Кулиевнинг маълум қилишича, беморни операцияга тайёрлашнинг барча жараёнларидан сўнг лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик ўтказилди. Бемор қорин бўшлиғидан катта миқдорда, яъни қарийб 200 грамм атрофидаги металл жисмлар олиб ташланишига эришилди.

Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда.

Маълумотларга кўра эркак қаттиқ стрессга тушган ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютган, дейилди.

Киритилди: 13:11 07.01.2026. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!