Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шифокор нонушта учун энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

Шифокор нонушта учун энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

Эрталабки нонушта пайтида истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли ва семиришга олиб келадиган озиқ-овқатлар мавжуд.

Бу ҳақда парҳезшунос Инна Кононенко “Бешинчи канал”га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай маҳсулотларга тез пишадиган донлар, сутли ёрмалар, сендвичлар ва мураббо солинган тостлар киради.

Бундай  ёрмалар қондаги қанд миқдорини оширади ва инсулин ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Ва улар истеъмолидан сўнг тез орада яна очлик ҳисси пайдо бўлади.

Мутахассис, шунингдек, янги сиқилган смузи таркибида кўп миқдорда шакар мавжудлигини таъкидлади. Улардаги фруктоза миқдори меванинг турига боғлиқ. Зеро, тезда жигарга кириб, жигар ёғига айланадиган фруктоза вазн ортишига олиб келади.

 

 

Киритилди: 20:35 22.09.2020. Ўқилди: 6399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!