Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шевадаги сўзлар ҳақида

Шевадаги сўзлар ҳақида

Сўзларнинг хилма-хиллиги тилнинг бойлигидан далолат қилади. Русча шерсть сўзини Тошкентда юнг дейилади. Бироқ, адабий тилга жун шаклида қабул қилинган. Бу ўринда адабийси тўғри, қолгани шунчаки шева дейиш фикримча хато ёндашув бўларди. Чунки, туркий халқларнинг баъзилари й ни ж тарзида талаффуз қилиши бор нарса. Шу маънода ҳатто биринчи вариант асл туркий услубга яқинроқ десак хато қилмаган бўламиз.

Анча пайтдан бери Туркия туркчасидаги бизнинг мақолларимиз ва бошқа шеваларимиз борасидаги параллелликларга эътибор қаратиб келаман. Жуда ажойиб нарсалар бор. Масалан, кўйлакнинг шевадаги кўйне(к) варианти айни шаклда Туркиянинг баъзи шаҳарларида ишлатилади. Усмонли даврида машҳур бўлган халқ мумтоз қўшиқларидан etek sarı номли туркийда (туркий бу турк халқларига оид қўшиқ дегани) кўйлак сўзи кўйнек тарзида айтилади. Ёки, адабий тилда юрак деб айтадиганимиз сўз туркчада y rek ( юрек ) ўлароқ ишлатилади. Бу ҳам бўлса, юртимизнинг айрим шеваларидаги юрек сўзини асло хато эмаслигини кўрсатади. Туркиянинг баъзи шаҳарларида ўзимизда шева деб билинадиган обор! сўзи ишлатилади. Ваҳоланки, турк адабий тилида бу сўз ўрнига g t r! сўзи қўлланиши керак эди. Баъзи жойларда Хоразм шевасидаги каби аппар! , баъзиларида апар! , оппор! тарзида айтилади. Бунда, ўзимизнинг олиб бор! сўзининг кўп ишлатилавергач, тилга осон шаклда қисқартирилганини кузатиш мумкин.

Шунингдек, янги сўзи баъзи шаҳарларимиз шевасида енги дейилади. Туркларда ҳам худди шу тарзда аммо, нг даги г ни тушириб қолдирган ҳолда yeni дейдилар. Айтмоқчи бўлаётганим, турк тили билан ўзбек тили алоҳида тил эмас балки, бир тилнинг турли лаҳжаларидир. Шунингдек, шевадаги барча сўзлар ҳам шунчаки, кимлардир томонидан тузиб берилган адабий тилдаги имлога тўғри келмаганлиги учун хато бўлиб қолмайди. Халқ томонидан асрлардан бери ишлатилиб келинаётган сўзлар ва бошқа туркий халқларда ҳам айни шаклда қўлланилаётганлиги уларнинг ҳам ўз ҳолича тўғри эканлигига далолат қилади.

Лекин, шеванинг шевадан фарқи борлиги, баъзи жойларнинг тили сайқалланиб, энг гўзал тус олишини инкор этмайман. Бутун бошли Ҳижоздан Қурайш шевасида Қуръони Каримнинг нозил бўлиши ҳам айни сабаб туфайли эди. Яъни, Қурайш Ҳижозда марказ бўлиб қолганлиги ва бошқа барча араб қабилалари билан бевосита алоқага киришиб, улардан сўзларнинг энг яхшиларини ўзлаштирганликлари туфайли, Қурайш лаҳжаси бениҳоя тиниқ, фасоҳатли ва қулоққа ёқимли тус касб этган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 21:30 14.04.2019. Ўқилди: 5331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!