Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шекспирнинг Лондондаги уйи жойлашуви аниқланди

Шекспирнинг Лондондаги уйи жойлашуви аниқланди

Тадқиқотчилар машҳур ёзувчининг пойтахтдаги ягона мулки қаерда бўлганини аниқлади.

Лондонда машҳур ёзувчи Уилям Шекспирга тегишли бўлган уй жойлашуви аниқланди, бироқ бино бугунги кунгача сақланиб қолмаган. Бу ҳақда Лондон Қироллик коллежи матбуот хизмати хабар берди.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, Шекспир 1613 йилда, вафотидан уч йил олдин Лондонда ягона мулкини сотиб олган. Уй шаҳар маркази яқинидаги тинч кўчалардан бирида жойлашган бўлган. Кембриж университети тадқиқотчиси Люси Манро эски архив ҳужжатларини ўрганиб, 1668 йилда тузилган режа ва бошқа тарихий манбалар асосида уйнинг аниқ ҳудудини аниқлаган.

Аввал олимлар Шекспир 1613 йилда театр ёнғинидан сўнг Лондондан кетиб, Стратфордга қайтган деб ҳисоблаб келишган. Бироқ янги топилмалар у пойтахтда қолиб, театр ҳаётида фаол бўлганини кўрсатмоқда.

Маълум қилинишича, уй эски доминикан монастири яқинида, ҳозирги Цент-Эндрюс-Хилл атрофида жойлашган бўлган. Ҳозир бу ҳудудда XIX асрда қурилган бинолар мавжуд. Тадқиқотчилар ҳозирги кўчадаги кўк ёдгорлик плитаси айнан Шекспир уйи турган жойга ўрнатилганини ҳам аниқлаган.

Киритилди: 21:33 19.04.2026. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!