Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шахсий маълумотларни Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Шахсий маълумотларни Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Ўзгартиришларга кўра:

— Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

— маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

— маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрел ўрталаридан бошлаб кучга киради. 

Киритилди: 11:53 26.01.2021. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!