Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шахрихон туманидаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

Шахрихон туманидаги савдо марказида ёнғин  содир бўлди

Бугун, 30 сентябр куни соат 15:34 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Шахрихон туманида жойлашган икки қаватли “Супер маркет”нинг ертўласида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:40 да етиб бориб, ёнғин соат 16:17 да ўраб олинган ва соат 16:29 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Киритилди: 16:55 30.09.2021. Ўқилди: 2034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!