Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шахмат. «Tepe Sigeman Tournament 2026». Абдусатторов Магнус билан дуранг ўйнади

Шахмат. «Tepe Sigeman Tournament 2026». Абдусатторов Магнус билан дуранг ўйнади

Швецияда бўлиб ўтаётган «Tepe Sigeman Tournament 2026» мусобақаси доирасида бугун 3-тур баҳслари ўтказилди.

Тур доирасида Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ўйнади. Баҳс бошиданоқ гроссмейстерлар эҳтиёткор услубни танлашди. Натижада ҳеч бир томон хатога йўл қўймади ва 44-юришдан кейин дурангга келишишди. Шахматчиларнинг аниқлик фоизи 98,6 ва 98,7 га тенг бўлди.

Учинчи турдан кейин беш шахматчи ҳисобида 2 тадан очко бор. Нодирбек эса қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни ўз қўлида сақлаб турибди.

Абдусатторов эртага ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши оқ доналарда ўйнайди. Ушбу шахматчи ҳисобида ҳам 2,0 очко бор.

Киритилди: 23:42 03.05.2026. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!