Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди (фото, видео)

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилган эди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрди. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Киритилди: 14:33 10.08.2018. Ўқилди: 4356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!