Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев яна Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев яна Туркияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари раислигида ўтказилиши режалаштирилаётган Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Бу ҳақда 6 август куни Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда сўз борган. Лекин ташриф санаси ҳали аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил октябрь ойида илк марта Туркияга борганди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса 2018 йил баҳорида Ўзбекистонга келган.

Киритилди: 00:07 07.08.2019. Ўқилди: 2155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!