Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййиб Эрдоғанга табрик йўллади.

Мактубда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб, том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Киритилди: 16:28 29.10.2020. Ўқилди: 2005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!