Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз

Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Бу ҳақида Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди.

"Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Асосий юк Бўстонлиққа тушяпти, лекин бу ерда ҳам лойиҳалар охирига етказилмаган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган”, дейди президент.

Таъкидланишича, Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди.

Киритилди: 14:30 22.09.2022. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!