Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Токиога қўнғироқ қилиб, Эмомали Раҳмон билан гаплашди

Шавкат Мирзиёев Токиога қўнғироқ қилиб, Эмомали Раҳмон билан гаплашди

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Тожикистон президентини таваллуд куни билан табриклади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президенти ҳозирда Японияда расмий ташриф билан бўлиб турган Эмомали Раҳмонга қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Телефон орқали мулоқот давомида икки давлат етакчилари ўзбек-тожик ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Қайд этиш жоизки, Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни биринчилардан бўлиб туғилган куни билан қутлаган эди.

Маълумот учун, Тожикистон раҳбари 5 октябрь куни 66 ёшга тўлди.

Киритилди: 14:41 05.10.2018. Ўқилди: 1712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!