Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

A A A
Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, президент “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Маълумот учун: Регистон майдонида ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. “Шарқ тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади.

1997 йилда ташкил этилган илк “Шарқ Тароналари” халқаро мусиқа фестивалида 31 давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган. Бугунга келиб “Шарқ тароналари” нафақат Ўрта Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди.

Фестивал давомида мусиқанинг турли жиҳатларига бағишланган халқаро анжуманлар ўтказиш анъанага айланиб қолди. Бу анжуманларда бутун дунёдан келган олимлар фикр ва тажрибалар алмашиш имкониятига эга бўлишади.

Киритилди: 14:54 26.08.2019. Ўқилди: 2277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар