Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан мулоқот ўтказди

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 феврал куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш суръати барқарор экани мамнуният билан қайд этилди. Саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда, йирик инфратузилмавий лойиҳалар, шу жумладан, «Хитой ­– Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ва Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Киритилди: 20:50 10.02.2026. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!