Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Нукус шаҳридаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди.

Шаҳарнинг Ғаресизлик, С.Камалов ва Ғ.Шеразиева кўчаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун қулай дам олиш муҳити, савдо ва кўнгилочар масканларнинг тун-у кун фаолият юритиши учун шароит яратилди.

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ишларга 2,2 миллиард сўм ажратилиб, кўчаларнинг 2,5 километрлик қисми таъмирланди ва инфратузилмаси янгиланди.

Пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди. Ҳудудни тунги вақтда ёритиш учун қуёш панеллари ёрдамида ишлайдиган энергия тежамкор чироқлар ўрнатилди. Ёмғир сувларини оқизиш ва сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида 1,5 километрлик тармоқ янгидан қурилди, мавжудлари модернизация қилинди.

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Яратилган шароитлар тадбиркорлик фаолиятини ҳам жонлантирди. Ҳудудда 8 та янги тадбиркорлик субъекти иш бошлади, яна 10 таси фаолиятини кенгайтирди. Натижада 75 та янги иш ўрни яратилди.

Давлат раҳбари кўча бўйлаб юрар экан, одамлар билан самимий мулоқот қилди, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик энг қадрли неъмат эканлигини таъкидлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Киритилди: 23:13 18.09.2026. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!