Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида муҳим масалаларни кўриб чиқди

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида муҳим масалаларни кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Киритилди: 18:31 19.10.2020. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!