Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Кореяда расмий кутиб олиш маросимида 2022 йилга ном берди

Шавкат Мирзиёев Кореяда расмий кутиб олиш маросимида  2022 йилга ном берди

Аввал маълум қилинганидек, 17 декабрь куни Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Келгуси йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва корейс диаспораси Ўзбекистонда истиқомат қилишининг 85 йиллигини нишонлайдилар.

Давлатимиз раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.

Киритилди: 09:16 18.12.2021. Ўқилди: 5732 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!