Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг ваколати қисқариб, депутатларники кенгайишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг ваколати қисқариб, депутатларники кенгайишини маълум қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ваколатини қисқартириб, депутатларникини кенгайтиришини билдирди.

Шавкат Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Қашқадарёга сафари давомида ўтказган селектор йиғинида маълум қилган.

"Депутатларга янаям кўпроқ ваколатлар бераман. Президент халқ вакилларига таяниши керак. Икки йил олдин лавозимга келганимда вақти келиб ҳокимлар сайланиши, ҳокимлар вилоят кенгашларига раҳбар бўлмаслигини айтгандим. Кейинги йилдан шундай бўлади", - деди президент Мирзиёев.

Ўз чиқишида Мирзиёев бир раҳбар ҳам ҳоким, ҳам кенгаш раиси бўлолмаслигини урғулаган.

"Керак бўлса, ҳоким кенгашга ҳисобот беради. Вилоят ва туман депутатларига ҳам ваколатлар берилади. Жамиятда рақобат бўлиши керак. Ҳамма бир-бирига қулоқ солиши керак. Йўқса, Ўзбекистон яна орқага кетади", деб таъкидлаган Мирзиёев.

Manba: sof.uz

Киритилди: 19:48 16.12.2018. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!