Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди.

Учрашувда ЕХҲТ билан иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ ва конструктив мулоқот юксак даражага чиққани, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг тизимидаги институтлар билан ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистонга ташрифларни мунтазам амалга оширмоқда, ЕХҲТ ДИИҲБ миссиялари мамлакатимизда сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этмоқда.

Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, гендер тенгликни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг натижалари алоҳида қайд этилди.

Томонлар кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда «яшил» кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Ҳамкорлик бўйича янги «йўл харитаси»ни тайёрлаб, Ўзбекистонда ва ЕХҲТ доирасида бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Киритилди: Бугун 20:34. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!