Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

Киритилди: 14:09 07.10.2020. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!