Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашиши кутилмоқда

A A A
Шавкат Мирзиёев Душанбедаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашиши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27—28 сентябрь куни Тожикистонга ишчи ташрифи билан келади. У Душанбедаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus нашри ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари саммитда қатнашиш билан бирга, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Душанбе саммитида 2019—2023 йиллар учун жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 11:35 28.08.2018. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар