Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаев ҳақида фикр билдирди

Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаев ҳақида фикр билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев депутатлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар берди.

«Муаммоли вазиятларда депутатларнинг бир чеккада, томошабин бўлиб туришини бундан кейин халқимиз асло қабул қила олмайди. Ахир, фуқаролар ўз вакилларини халқ фикрини ифода этиш ва улар манфаатини ҳимоя қилиш учун сайлайди. Эл-юртимиз депутат тимсолида қонун ва аҳлоқ-одоб мезонларини бузган мансабдорларга қарши тура оладиган талабчан, курашчи, халқ дардини қўрқмасдан кўтариб чиқадиган ўз ҳимоячиси, ўз вакилини кўришни истайди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланмоқда. Расул Кушербаев, Шуҳрат Полвонов, Алишер Ҳамроев каби ёш ва жонкуяр депутатлар фаолияти сайловчиларга жуда маъқул бўлмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти депутат Расул Кушербаевнинг фаолиятини алоҳида эътироф этди:

«Айниқса, Расул тўғрисида кўп гаплар бўлади, ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан. Нимага? Гап савол беришда эмас, гап муҳокама қилишда эмас. Менга халқим ишон билдирса, мен ҳеч қачон ташқаридан оппозицияни қўймайман, биз ичкаридан тайёр бўлишимиз керак. Ўзимизнинг миллий урф-одатларимиз, халқимиз манфаати билан тайёр бўлишимиз керак. У оппозиция эмас, миллатпарварлик, ватанпарварлик тимсоли. Шунинг учун сизларга катта раҳмат! Биринчи қадам билан, биз яхшиларимизга мана шундай эҳтиром кўрсатсак, бу ҳам тўғри бўлади».

Киритилди: 13:22 20.01.2020. Ўқилди: 6599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!