Президент Шавкат Мирзиёев 17–18 август куни Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақда 15 август куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Шерзод Асадов давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвали бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёев 17–18 август куни Саудия Арабистонига давлат ташрифи билан боради.