Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими бўлиши кутилмоқда

A A A
Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими бўлиши кутилмоқда

Наманган вилоят ҳокимлигида сессия бўлиб ўтмоқда. Унда вилоятга янги раҳбар таништирилади. 

Манбанинг маълуотига кўра, катта эҳтимол билан Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келаётган Абдураззақов Шавкат Шокиржонович вилоят ҳокими сифатида иш бошлайди. 

Шавкатжон Абдураззоқов 1976 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини 1998 йилда ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини 2006 йилда тамомлаган. 2015−2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Сўнгра 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил март ойидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими сифатида жамоатчиликка таништирилиши бўйича хабар берилганди.

Киритилди: 11:23 25.09.2020. Ўқилди: 9026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!