Шатдаун оқибатида АҚШ Федерал авиация маъмурияти (ФАА) 40 та аэропортда парвозлар сонини қисқартирди. Натижада сўнгги икки кунда 1700 дан зиёд рейс бекор қилингани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, рейслар сонининг қисқариши ФАА ходимларининг вақтинча иш тўхтатиши ва парвозларни бошқариш тизимидаги кечикишлар билан боғлиқ. Айниқса, Нью-Йорк, Чикаго, Атланта ва Лос-Анжелес каби йирик аэропортларда вазият кескинлашган.
Мутахассислар таъкидлашича, агар шатдаун давом этса, мамлакат ички ва халқаро ҳаво қатнови янада издан чиқиши мумкин.