Испания терма жамоаси кеча жаҳон чемпионати нимчорак финалида мезбон жамоа — Россия билан ўйнади. Испанлар кутилмаганда Россияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди ва мусобақани шармандлари тарзда тарк этди.
“Қизил фурия”нинг турнирни нимчорак финалдаёқ Россиядек ўзидан даражаси анча паст бўлган жамоага ютқазганини айрим футболчилар ҳазм қила олишмаяпти. Улар Испания термасини тарк этишмоқчи.
Испан нашрларига кўра, Андрес Иньеста, Пепе Рейна, Жерар Пике ва Начо Монреаллар термадан кетмоқчи эканликларини маълум қилганлар. Шунингдек, 27 ёшли Давид Де Хеа ҳам Испания термасини тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда. У мағлубиятда ўзини асосий айбдор сифатида ҳис қиляпти ва бу шармандаликни кўтара олмаслигини таъкидлаган ҳамда мухлислардан узр сўраган.