9 июлда Исроил пойтахти Тель-Авивда бўлиши керак бўлган Шакиранинг концерти бекор қилинди. Шакиранинг айтишича, бу қарор фаластинлик мусулмонларнинг Ғаззада ўлдирилганига нисбатан норозилик ифодасидир.
“Бу разиллик эди. Наҳотки мен улар учун концерт берсам?!” деди хонанданинг ўзи бу ҳақда.
Июнь ойининг 3 санасидан бошлаб дунё бўйича гастроль сафари уюштираётган Шакира 9 июль Исроилдаги концертини 11 июль Истанбулга кўчирди.