Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳрихонда фуқаро МИБ ходимини калтаклади

Шаҳрихонда фуқаро МИБ ходимини калтаклади

10.05.2019 йил соат 18:30 ларда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги «Сарой» маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган вақтда, С.Б. (1975 й.т.) маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори И.У.ни (1988 й.т.) бошига уриб, тан жароҳати етказган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 18:33 30.05.2019. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!