Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шаҳрихон туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Шаҳрихон туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Р фуқаро М.Т.га 5 100 АҚШ долларини 64,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, С.Р.нинг ёнидан жами 8 240 АҚШ доллари, 39 200 Россия рубли, 50 Евро ва 33,2 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ў.М ва Б.М. фуқаро М.Х.га жами 3 100 АҚШ долларини 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 10 600 Россия рубли, 3,5 млн сўм ва 10 АҚШ доллари, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:24 25.06.2024. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!