Ижтимоий тармоқларда “Шаҳристон” метро бекатида метро поезди тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” АЖ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, соат 08:22 да “Шаҳристон” метро бекатида 69-сонли 1985 йилда ишлаб чиқарилган эски ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Носозлик ҳолати 6 дақиқа давом этган.
Шундан сўнг, йўловчилар ҳаракат таркибидан туширилган ҳолда, поезд техник кўрикдан ўтказиш учун техник кўрик йўлагига олиб кетилган. Йўловчиларга хизмат кўрсатишда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида зудлик билан захира ҳаракат таркиби йўналишга чиқарилган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли техник чоралар кўрилган. Юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраймиз", — дейилади муносабатда