Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шаҳрисабзда Низомий номидаги ТДПУнинг филиали очилди

Шаҳрисабзда Низомий номидаги ТДПУнинг филиали очилди

Ҳукумат қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди (2019 йил 11 июнь, 488-, 489-сон).

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. 

Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан ушбу Филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. 

Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари  – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди. 

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Киритилди: 12:13 13.06.2019. Ўқилди: 3823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!