Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Шаҳар марказида велосипедда юриш тақиқланди

Шаҳар марказида велосипедда юриш тақиқланди
Италиянинг Комо шаҳри мэри Алессандро Рапинезе электровелосипед уни уриб юборганидан сўнг шаҳарнинг тарихий марказида велосипедда юришни тақиқлади. Хабар қилинишича, сентябрдан бошлаб шаҳардаги 30га яқин кўчада велосипед ҳайдаш тақиқланади. Велосипедчилар ушбу ҳудудларда велосипедини етаклаб, пиёда юришларига тўғри келади. Ушбу қарор маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Фаоллар тақиқ бекор қилиниши учун имзо йиғишни бошлаб юборишди. Велосипедчилар эса сентябр ўрталарида велосипедда юриш тақиқланган кўчаларда норозилик маршини ўтказишмоқчи. «Мени электровелосипед уриб юборгани учун ушбу қарорни чиқарганликда айблашяпти. Бу шубҳасиз тўғри. Одам ўз тажрибасидан келиб чиқиб ҳаракат қилади ва мен бу аблаҳлардан бири уриб кетиши қандай бўлишини яхши биламан», — деди Рапинезе. Июн ойида мэр шаҳар маъмурияти биносидан чиқиб келаётганида уни электровелосипед уриб юборган ва қочиб кетган. Рапинезе ушбу тақиқни туристлар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Чеклов оддий велосипедларга ҳам, электровелосипедларга ҳам бирдек тааллуқли бўлади.
Киритилди: Бугун 15:52. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!