Сеутадаги минглаб муҳожирлар Европа ҳудудига қандай киргани маълум бўлди.
Испания ОАВларига кўра, Марокашдан келган муҳожирлар Сеутадаги чегара деворини ошиб ўтмаган.
Улар денгиз орқали айланиб ўтиб, бир неча метр сузиш билан Испания ҳудудига кирган.
Шундан сўнг муҳожирлар турли томонга тарқалиб кетган. Ҳодиса ортидан айрим кузатувчилар Европадаги чегара деворларининг самарадорлигини савол остига қўймоқда.