Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сеутада полиция ва мигрантлар ўртасида янги тўқнашувлар юз берди

Сеутада полиция ва мигрантлар ўртасида янги тўқнашувлар юз берди

18 сентябрь куни эрталаб ҳуқуқ-тартибот кучлари эксклав соҳилларида бўлган қарийб 1700 нафар мигрантни иккита янги чодир лагерига кўчириш бўйича операция ўтказди. Испаниянинг RTVE телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, операция беш соат давом этган.

Кўчада яшашдан чарчаган мигрантлар янги жойлаштириш марказларига шошилишган ва натижада тиқилинч юзага келган. Охир-оқибат, жойлар ҳамма учун етарли бўлмаган. Полиция одамлар оқимини назорат қилишга уринган ва таёқлардан фойдаланган. Сеута ҳукумати эса операция белгиланган тартибда ўтганини маълум қилган.

RTVE маълумотларига кўра, Сеута соҳилларида ҳали ҳам қарийб 3 минг мигрант қолмоқда, эксклавдаги мигрантларнинг умумий сони эса 10 минггача етади. Франциянинг AFP агентлиги эса уларнинг умумий сонини 13 минг деб баҳоламоқда. Турли чодир лагерларидаги жойлар сони эса 6 минг атрофида.

Киритилди: 21:15 18.09.2026. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!