Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сеул шаҳри мэри ночор маҳаллалардан бирида ҳаёт кечирмоқда

A A A
Сеул шаҳри мэри ночор маҳаллалардан бирида ҳаёт кечирмоқда

Сеул шаҳри мэри Парк Вон Сун ёзнинг жазирама иссиғида Сеулнинг ночор маҳаллаларидан биридаги кичиккина хонадонда истиқомат қиляпти. Бу ҳақида KoreaTimes нашри хабар берди.

Гап шундаки, шаҳарни бошқариш учун учинчи бор номзодини қўйган Парк сайлов кампанияси пайтида агар маҳаллий сайловларда ғалаба қозонса, шаҳарнинг нисбатан қолоқ туманларидан ҳисобланган Гангбук туманига кўчиб ўтиш ва у ерда бир ой яшаб нисбатан ночор аҳолининг ҳаёти қандай кечаётганини ўз бошидан кечириб кўришга ваъда берганди.

Жорий йилнинг 22 июль куни ўзининг ҳашаматли уйини тарк этган шаҳар мэри айни дамда ўз рафиқаси билан Гангбук туманининг Самянг-донг маҳалласида 30 метр квадрат кенгликдаги хонадонда истиқомат қиляпти. Юқори қаватда жойлашган бу каби хонадонлар Сеулдаги энг арзон уйлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ёзда жуда иссиқ, қишда эса жуда совуқ бўладиган бу каби хонадонлар асосан камбағал аҳоли томонидан ижарага олинади.

Сеул мери яшаётган уйда 2 хона ва 1 ҳаммом бор, лекин кондиционер мавжуд эмас.

«Бу уй юқори қаватда жойлашган, менимча жуда иссиқ бўлса керак. Мен бу ердаги аҳолининг дардини тинглашга ва муаммоларни яқиндан ўрганишга ҳаракат қиламан», – деган эди жаноб Парк.

Бу йили Жанубий Кореяда жазирама рекорд даражага етган. Кондиционерсиз хонадон топилмайдиган Сеул шаҳрида шаҳар мэри бир дона вентильятор билан кун кўряпти.

Кўпчилик сиёсатчилар мэрнинг бу ҳаракатини ишончсизлик билан қабул қилган бўлса-да, янги қўшнилар унинг бу ишидан миннатдор.

“Самянг-донг маҳалласи ривожланган инфраструктурага муҳтож, унинг бу ерда яшаши катта ўзгаришларни олиб келадими-йўқми ҳали билмаймиз, аммо бу унинг учун яхши тажриба бўлади ва бу ҳудуднинг ҳаётини яхшироқ тушуниб олишига ёрдам беришига ишонаман”, – дейди мэрнинг қўшниларидан бири.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:32 30.07.2018. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!