Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Setanta Sports» Ўзбекистонда спорт мусобақаларини трансляция қилиш бўйича лицензияни қўлга киритди

«Setanta Sports» Ўзбекистонда спорт мусобақаларини трансляция қилиш бўйича лицензияни қўлга киритди

Халқаро спорт мусобақаларини Ўзбекистонда трансляция қилиш бўйича ҳуқуқни "Setanta Sports" компанияси қўлга киритди.

Ушбу компания айни пайтда Европа ва Осиёнинг 15та мамлакатида рақамли ва кабель платформалари орқали трансляцияларни амалга ошириб келади. "Setanta Sports" намойиш этаётган мусобақалар орасида Англия премьер-лигаси, Италия А серияси, Германия Бундеслигаси, UFC, NBA, Формула-1 ва бошқа спорт турнирлари бор.

«Ўзбекистон — улкан ва истиқболли бозорлардан бири. Биз маҳаллий телеузатмани амалга оширувчи ҳамкорлар билан бигаликда лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Жараён анча мураккаб бўлди ва узоқ вақт давом этди. Ҳозирги пайтда телеканалларимиз барча платформалар орқали Ўзбекистон аҳолисига бепул қилиб қўйилган. Уч ойлик фаолиятимиз давомида ўзбекистонлик 500 минг мухлис "Setanta Sports"да рўйхатдан ўтди. Мазкур қисқа давр учун бу жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу эса мазкур мамлакатда биз трансляция қилаётган турнирларга бўлган қизиқиш юқори эканини кўрсатади», — деди "Setanta Sports" тижорат директори Давид Джапаридзе.

Киритилди: 12:37 07.12.2022. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!