Бугун 21 август куни соат 19:06да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Саъдий кўчасида жойлашган вақтинча фойдаланилмаётган бинонинг ички қисмида чиқинди ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:12 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:18 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:22 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғинда тўплаб қўйилган 80 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.