Сергели тумани Чоштепа маҳалласида қурилган кўп қаватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Бу ҳақда "Даракчи" ёзмоқда.
Кам таъминланганларга атаб қурилган янги уйлардан бирининг 4-қавати балконидан 2 ёшли болакай пастга қулади. Бу пайтда аёл уйда бўлмаган, болакайнинг ёнида эса уйга меҳмон сифатида келган аёлнинг собиқ эри бўлган. Аммо эркак болани назоратсиз қолдирган ва нима бўлганини фаҳмламаган.
Болакай балконга югуриб чиққан ва панжарага ўтириб, кутилмаганда пастга йиқилган. Касалхонага олиб кетилаётганда эса йўлда вафот этган.